Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банк исломий банк фаолияти учун норматив базани янгилади

Марказий банк исломий банк фаолияти учун норматив базани янгилади

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этиш бўйича ҳуқуқий асослар янада такомиллаштирилди. Марказий банк қонунчиликка киритилган ўзгаришлардан келиб чиқиб, ўзининг 8 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритди. Ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартишлар банк тизимининг қатор муҳим йўналишларини қамраб олган. Жумладан:

  • тижорат банкларининг ликвидлигини бошқариш;
  • корпоратив бошқарув тизими
  • бир қарз олувчи ва ўзаро боғлиқ қарз олувчилар бўйича таваккалчиликнинг энг юқори меъёрлари;  
  • банкларнинг ички аудит тизими;  
  • банк ва банклар гуруҳида аудиторлик текширувларини ўтказиш тартиби
  • кафолатлар бериш ташкилотлари фаолияти;  
  • Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш;  
  • банк капитали монандлигига қўйиладиган талаблар.  

Янги таҳрирга кўра, мазкур соҳалардаги нормалар энди исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларига ҳам татбиқ этилади.

Шунингдек, норматив ҳужжатларга исломий молия соҳасига оид бир қатор янги тушунча ва талаблар киритилди. Улар орасида:

  • исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия;
  • исломий молия операциялари ва стандартлари;
  • инвестициявий омонат (депозит);
  • исломий молия воситалари;
  • молиялаштириш сиёсати ва портфели;
  • банкнинг Исломий молия кенгаши фаолиятига оид нормалар мавжуд.

Марказий банкнинг қайд этишича, мазкур ўзгартишлар мамлакатда исломий молия хизматларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш, банклар учун ягона ва аниқ меъёрларни белгилаш ҳамда ушбу йўналишдаги молиявий хизматларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг