Машҳур робот «София» визага эга бўлди
![Машҳур робот «София» визага эга бўлди](https://xabar.uz/static/crop/4/2/920__95_4291844299.jpg)
Гонконглик тадқиқотчилар томонидан ясалган инсонга ўхшаш робот «София» аввалроқ Саудия Арабистони фуқаролигига қабул қилинган эди. Эндиликда у Озарбайжон визасига эга бўлди. Бу ҳақда «Haber7.com» хабар бермоқда.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашган робот: «Муҳтарам президент. Сиз билан танишганимдан мамнунман. Озарбайжон менга жуда ёқди. Боку шаҳрининг меъморчилик обидаларини, замонавий биноларини ва бошқа технологик муваффақиятларини кўрдим», – деган.
«София» дунёдаги фуқаролиги бор ягона робот. У одамга қараб турли юз ифодалари ва ишораларни бажара олади, 62та ҳиссиётни кўрсатади, саволларга ўйлаб жавоб беради ва ҳазиллашади ҳам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter