Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Махсустранс» чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун нархларни оширди

«Махсустранс» чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун нархларни оширди

Фото: «Коммерсант»

«Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси 2018 йилнинг 1 апрелидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича тарифлар оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар берди.

Мазкур тариф қиймати хонадонда истиқомат қилувчи ҳар бир киши, яъни жисмоний шахс учун 3900 сўм деб белгиланди. Илгари бу миқдор 3500 сўм эди.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун бу борадаги тариф ҳар бир куб метр қаттиқ маиший чиқинди учун 46788 сўм 30 тийин этиб белгиланди. Бунгача унинг нархи 41,9 минг сўм эди.

Ахлатларни ташиб кетиш тарифи эса 17484 сўм 22 тийинга қадар оширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг