Маймун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди

Шри-Ланкада 9 феврал куни маймун мамлакат электр тармоқларида жиддий узилишга сабабчи бўлди, деб хабар берди Geo News.
Пойтахт Коломбо яқинидаги нимстанцияга кириб қолган жонивор трансформаторни ишдан чиқарган, оқибатда катта узилиш содир бўлди. Энергетика вазири Кумар Жаякодининг айтишича, вазиятни тўғрилаш чоралари кўрилмоқда.
Электр узилган ҳудудда уч соатда электр таъминоти тикланган, аммо тўлиқ тикланиш учун вақт талаб қилиниши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter