Мексикада 1 суткада 3 нафар давлат хизматчиси отиб кетилди
Мексиканинг Мичоакан штати Буэнависта шаҳринг сайланган мэри отиб кетилди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
«Excelsior» порталининг ёзишича, Элисео Дельгадо кеча мэрлик биносидан чиқаверишда номаълум кимса томонидан отиб кетилган.
Э.Дельгадо бўлажак президент Андрес Мануэл Лопас Обрадорнинг «Тарихни биргаликда яратамиз» каолициясидан мэр бўлган эди.
Дельгадо куни кеча Мексикада отиб кетилган учинчи давлат ходими бўлди.
Аввалроқ Халеско штати «Морена» партиясидан сайланган Тлакепаке шаҳри мэри маслаҳатчиси ва Оахака штатининг қишлоқ мулклари жамияти комиссари Сан-Мигель-Чималапас ҳам отиб кетилган.
Сўнгги йилларда Мексикада гиёҳвандликка оид жуда кўплаб жиноятлар кузатиляпти.
Мексикада сўнгги марта ўтказилган сайловолди компанияларида 520 нафар сиёсатчи ва давлат хизматчиси ўлдириб кетилган эди.
Президентлик сайловларида ғалаба қозонган Андрес Мануэль Лопес Обрадор бундай кучларга қарши жиддий курашиш зарурлигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter