Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метронинг Сергели линияси қурилишида тадбиркорга етказилган зарар қопланмаган

Метронинг Сергели линияси қурилишида тадбиркорга етказилган зарар қопланмаган

Фото: «Xabar.uz»

Тадбиркорга компенсация тўлаб бериш юзасидан ҳокимликнинг ҳаракатсизлик ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Бизнес-омбусман.

Қайд этилишича, «Manufacturer» МЧЖ (номи ўзгартирилган) «Тошкент метрополитени»нинг Сергели линияси қурилиши муносабати билан етказилган зарар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан компенсация тўланмаганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Аниқланишича, юқоридаги қурилиш ишлари натижасида Жамиятга тегишли бўлган 2.210 кв.м. ер майдонида 181 654 527 сўмлик зарар етказилган. Шу билан бирга, Жамият томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига компенсацияни тўлаб бериш юзасидан юборилган мурожаати ҳокимлик томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Бизнес-омбудсманнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳисобидан 181 654 527 сўмлик компенсацияни «Manufacturer» МЧЖнинг фойдасига ундириб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг