Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Метронинг Сергели йўналишида поездлар ҳаракати тикланди

Метронинг Сергели йўналишида поездлар ҳаракати тикланди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент метрополитени Сергели йўналишидаги ҳаракат тўхтатилишига контакт рельсининг кронштейни ушлаб туриш қурилмаларидан чиқиб кетиши сабаб бўлган. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси маълум қилди.

Воқеа юзасидан расмий тергов давом этмоқда, сабаблари ўрганилмоқда. Сергели линиясида метро поездлари ҳаракати тикланди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, тахминан 10:40да Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник носозликларга кўра тўхтатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг