МИБ ходими 6 йилга қамалди

МИБнинг Бекобод шаҳар давлат ижрочиси пора билан қўлга тушди.
МИБнинг ушбу ходими (1989 й.т.) Бекобод туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг алимент қарздорлиги учун қўйилган хорижга чиқиш тақиқини ечишга ваъда беради. Бунинг учун 20 миллион сўм сўраб, шундан 13 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар қўлга олинган. Жиноят ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорликда ўтказган амалиётда фош этилди.
Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу «хизмати» эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди бу иш юзасидан ҳукм чиқарди. МИБ давлат ижрочиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди ва 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter