«Microsoft» компанияси 10 кундан сўнг «Windows 7»ни қўллашни тўхтатади
![«Microsoft» компанияси 10 кундан сўнг «Windows 7»ни қўллашни тўхтатади](https://xabar.uz/static/crop/2/2/920__95_2281175271.png)
«Microsoft» компанияси «Windows 7» операцион тизимини қўллашни тўхтатади. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди.
«Windows 7» чиққанига 10 йил бўлди, уни қўллаш (янгилаш) 2020 йилнинг 14 январидан тўхтатилади», — дейилади «Microsoft» хабарида.
Қўллаш тўхтатилган операцион тизимга вируслар ёки бошқа хавфли дастурий таъминотлар ҳужуми хавфи ошади.
«Ҳимояланишнинг энг яхши йўли — «Windows 10»гача янгиланишдир, шунинг баробарида компьютерингизнинг ўзини ҳам янгилаб олганингиз маъқул. Тўғри, «Windows 10»ни эски компьютерга ўрнатса ҳам бўлади, бироқ биз бундай қилишни тавсия қилмаган бўлардик», — дейилади расмий сайтдаги хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter