Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мисрда машҳур бошловчи ва яна 11 киши ўлимга ҳукм этилди

Мисрда машҳур бошловчи ва яна 11 киши ўлимга ҳукм этилди

Фото: Flag.ru

Қоҳира жиноят суди телебошловчи Сара Халифа ва яна 11 кишини гиёҳванд моддалар тайёрлаш ва тарқатишда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Al-Ahram.

​Иш бўйича жами 28 киши айбланмоқда. Етти киши оқланди. Тўққиз киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қарор устидан кассация судига шикоят қилиш мумкин.

​Терговчиларнинг сўзларига кўра, судланувчилар мамлакатга гиёҳванд моддалар таркибий қисмларини олиб киришган ва уларни кейинчалик тарқатиш учун ишлаб чиқаришган. Полиция судланувчилар лаборатория сифатида фойдаланаётган турар-жой биносида 750 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар ва уларнинг таркибий қисмларини топди. У ерда қурол ва ўқ-дорилар ҳам топилди.

​Бундан ташқари, суд журналист ва бошқа судланувчиларни бир йигитга ҳужум қилиш ва ўғирлаш билан боғлиқ алоҳида иш бўйича беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

​Ўттиз тўққиз ёшли телебошловчи Сара Халифа 2025 йил апрел ойида ҳибсга олинган. Илгари у жиноятчиликка бағишланган дастурни олиб борган. Миср қонунчилигида қасддан қотиллик, терроризм, айрим жинсий жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдоси учун ўлим жазоси кўзда тутилган.

2025 йилда мамлакат судлари 541 та ўлим жазосини тайинлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг