Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мобил телефонларни расмийлаштирув жараёни қайта тикланди

Мобил телефонларни расмийлаштирув жараёни қайта тикланди

Фото: Xabar.uz

Тошкент халқаро аэропортида 11 ноябрдан эътиборан мобил телефонларни божхонада расмийлаштириш жараёни қайта тикланди. Бу ҳақда матбуот анжуманида Божхона қўмитаси вакили Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, йўловчиларга аввалроқ олиб қўйилган бир неча юзлаб қурилмалар қайтарила бошланди.

Расмийлаштиришни қайта тиклаш тўғрисидаги қарор Божхона қўмитаси ва UzIMEI маркази вакиллари ўртасидаги музокаралардан сўнг қабул қилинди.

Энди UzIMEI мутахассислари аэропортда доимий равишда ишлайди ва IMEI кодлари сохталаштирилганига шубҳа пайдо бўлганда божхоначиларга уларни чуқурлаштирилган текширувдан ўтказишда ёрдам беради.

Мобил телефонларни расмийлаштиришга тақиқ сўнгги вақтларда телефонларни божхонадан олиб ўтишда IMEI кодларини сохталаштириш, бошқа қурилмалар идентификаторларидан фойдаланиш ва бир телефон маълумотлари орқали бошқа қурилмаларни қонунийлаштириш каби қонунбузилиш ҳолатлари кўпайгани билан изоҳланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг