Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobiuz абонентлари мобил интернетдан рекорд даражада кўп фойдаланиши қайд этилди

Mobiuz абонентлари мобил интернетдан рекорд даражада кўп фойдаланиши қайд этилди

Буни уяли алоқа операторининг 2024-йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти натижалари кўрсатмоқда.

Янги инвестиция лойиҳалари

Жорий йилнинг январь ва февраль ойларида Mobiuz Хитойнинг Huawei ва ZTE телекоммуникация компаниялари билан янги шартномалар, келишувлар ва меморандумлар имзолади.

Бундай инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ инфратузилмасини янада такомиллаштириш, янги технологияларни жорий этиш, мавжуд ускуналар ва дастурий таъминотни модернизация қилишга хизмат қилмоқда.

Техник ва технологик ривожланиш

2024-йилнинг биринчи ярмида Mobiuz асосан 4G LTE стандартидаги 2260 дан ортиқ янги ва модернизация қилинган таянч станцияларини ишга туширди. Энг кўп таянч станциялари Самарқанд вилояти, Тошкент шаҳри, Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятига тўғри келади.

6 ой ичида Mobiuz республика бўйлаб 134 та мутлақо янги жойлашувларда таянч станцияларини ўрнатди. Яна 300 дан кўпроқ янги объектлар тайёрланиб, антенна-мачта қурилмалари ўрнатилди – йилнинг иккинчи ярмида уларга ҳам техник ускуналар тезкор равишда ўрнатилиб, эфирга ёқилади. 

Республика бўйлаб минглаб таянч станцияларида LTE 1800 ва 2100 стандартларида рефарминг (частоталарни қайта тақсимлаш) амалга оширилди. Частоталарни бирлаштириш ва 4G+ хизматини кенгайтириш,  Massive MIMO 1800/2100 технологиясини кенг жорий этиш ишлари давом эттирилди. Транспорт тармоғини ривожлантириш доирасида 130 та янги радиореле линиялари оралиқлари ишга туширилди, 640 таси модернизация қилинди.

Бунинг самарасида шаҳар ва қишлоқларда тармоқлар қамрови кенгайиб, тармоқ сиғими ва маълумотларни узатиш тезлиги ошди, сигнал сифати ва барқарорлиги яхшиланди.

Интернет-трафикни ўсиши

Mobiuz абонентлари мобил интернетдан янада жадалроқ фойдалана бошладилар. Айни пайтда компаниянинг ўртача абоненти ойига 24 000 мегабайтдан кўпроқ сарфламоқда (MBoU кўрсаткичи), олти ой олдин бу кўрсаткич атиги 15 000 мегабайтни ташкил қилаётган эди.

Бу эса абонентларнинг мобил интернетга бўлган талаби ортиб бораётган бир вақтда Mobiuz тармоқлар сифатини самарали ошираётганидан ва кўпроқ интернетдан фойдаланиш учун шароит яратаётганидан далолат беради.

Маркетинг фаолияти

Йилнинг биринчи ярмида мобил алоқа оператори кўплаб маркетинг фаолликларини амалга оширди. Mobiuz маҳсулотлари ва хизматлари янги абонентлар эътиборини тортди ва амалдаги абонентларнинг содиқлигини кучайтирди.

Хусусан, ойига атиги 30 минг сўм абонент тўловига эга «Керакли 30» тариф режаси ишга туширилди. Июль ойида «Керакли» тарифлар туркумига айланди ва бир қатор манфаатли тариф режаларини бирлаштирди.

Жисмоний шахслар учун «Xotirjam 60», «Xotirjam 80», «Xotirjam 100», шунингдек, корпоратив мижозлар учун «Corporate Xotirjam 60», «Corporate Xotirjam 80», «Corporate Xotirjam 100» тарифлари шартлари қайта кўриб чиқилди. Ушбу тарифлар абонентлари рақамни яшириш, «Сизга қўнғироқ қилишди/Алоқадаман», «Менга қўнғироқ қил» каби хизматлардан 100% чегирма билан фойдаланиш ҳамда интернет-тўпламларни ярим нархда фаоллаштириш имкониятига эга бўлишди.

Июнь ойида Mobiuz иккита катта акцияни ишга туширди. “MobiDRIVE” номли биринчи акция бўйича учта BYD автомобили ўйналмоқда. “Ёрқин ёз” номли иккинчи акция  соврин жамғармаси 500 миллион сўм бўлиб, абонентлар пул ютуқлари ҳамда кафолатланган бонуслар ютиб олишлари мумкин.

Абонентларга хизмат кўрсатиш

Компания мижозларга хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш учун тинимсиз иш олиб бормоқда.

2024-йилнинг биринчи ярмида Mobiuz алоқа марказининг 0890, 0990, (+998) 97 1300909 рақамларига 11,2 миллиондан ортиқ қўнғироқлар келиб тушди. Таққослаш учун: бутун 2023-йил давомида бу кўрсаткич 15 миллионни ташкил қилган эди.

Mobiuzга қарашли савдо ва хизмат кўрсатиш офислар тармоғи фаол ривожланмоқда. Тошкент шаҳри, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида мобил операторнинг янги офислари очилди. Чирчиқ шаҳрида таъмирлаш ва реконструкция ишларидан кейин хизмат кўрсатиш маркази қайта ишга туширилди. Пойтахт ва вилоятлардаги тўртта хизмат кўрсатиш марказларида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Республика бўйича Mobiuz дилерлик шохобчалари сони 2940 тадан ошди. Улар “Бир қадамда” тамойили асосида абонентларга барча зарур хизматларни тақдим этмоқда.

Умумий натижалар ва режалар

Умуман олганда, 2024-йилнинг биринчи ярми Mobiuz мобил оператори учун муваффақиятли кечди. Компания телекоммуникация бозоридаги ўз ўрнини мустаҳкамлашда давом эттирди.

Йилнинг иккинчи ярмида маълумотлар узатиш хизматларини 4G LTE ва 5G тармоқларига ўтказиш давом эттирилмоқда. 500 дан ортиқ янги жойлашувларда техник объектларни қуриш ва ишга тушириш, транспорт тармоқлари, коммутация ва бошқа ускуналарни ўрнатиш ва модернизация қилиш кўзда тутилган.

Жорий йилда Mobiuz мобил оператори Ўзбекистон мобил алоқа бозоридаги фаолиятининг 10 йиллигини нишонлайди. Шу муносабат билан йилнинг иккинчи ярмида компания абонентларига янги технологик ечимлар, маҳсулот ва хизматларни тақдим этади.

Мобил операторнинг барча янгиликлари билан Mobiuz Telegram-каналида танишиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг