Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Moderna компанияси Pfizer ва BioNTechни судга берди

Moderna компанияси Pfizer ва BioNTechни судга берди

Фото: Pixabay

Американинг Moderna фармацевтика компанияси Pfizer ва BioNTech компаниялари билан судлашмоқда. Moderna рақобатчиларини ўзининг COVID-19га қарши вакцинаси технологияларини ўзлаштиришда айблади.

«Биз яратишга миллиардлаб долларлар сарфланган ва COVID-19 пандемиясига қадар ўн йиллар аввал патентланган ўз ихтиромиз — мРНК инновацион технологик платформамизни ҳимоя қилиш учун даъво киритдик», — деди Moderna раҳбари Стефан Бансел.

Компания назарида, Pfizer ва BioNTech унинг технологиясидан ноқонуний нусха олган. Қолаверса, бу технологиядан рухсатсиз фойдаланишда давом этмоқда.

Компания Массачусетс округ суди (АҚШ) ва BioNTech штаб-квартираси жойлашган Германиядаги судга даъво киритди.

Moderna компанияси Pfizer ва BioNTechни ўзининг ккки ихтиросини ўзлаштиришда айбламоқда. Moderna баёнотига кўра, Pfizer ва BioNTech вакциналари худди Moderna вакцинаси каби мРНК кимёвий модификацияларига эга.

Иккинчи даъвода эса Pfizer ва BioNTech компаниялари Modernaнинг яқин шарқ респиратор синдроми (MERS)га қарши вакцинасини ўғирлаганликда айбланяпти.

АҚШда коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech ҳамда Moderna вакциналари билан эмлаш 2020 йил охирларида бошланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг