Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москва биржаси доллар ва еврода савдоларни тўхтатди

Москва биржаси доллар ва еврода савдоларни тўхтатди

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Москва биржаси чоршанба куни АҚШ Ғазначилиги уни санкциялар рўйхатига қўшганидан кейин доллар ва еврода савдони тўхтатишини эълон қилди.

Шунингдек, Россия валюта бозорида доллар савдосида воситачилик қилувчи Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси ҳам санкцияларга тортилди.

Биржа хабарида келтирилишича, 13 июндан бошлаб «Валюта бозори ва қимматбаҳо металлар бозорида АҚШ доллари ва евро мустасно ҳолатда барча инструментлар бўйича савдолар амалга оширилмоқда».

Худди шундай чекловлар АҚШ доллари ва еврода ҳисоб-китоб қилинган дериватив воситалар бўйича ҳисоб-китоблар тўхтатилган фонд ва пул бозорларига ҳам татбиқ этилади.

Россия Марказий банки биржадан ташқари бозорда доллар ва евро билан операцияларни амалга оширишда давом этишини қайд этди.

«Компаниялар ва жисмоний шахслар Россия банклари орқали АҚШ доллари ва еврони сотиб олиш ва сотишда давом этишлари мумкин. Фуқаролар ва компанияларнинг ҳисобварақлари ва депозитларидаги АҚШ доллари ва евродаги барча маблағлар хавфсиз бўлиб қолмоқда. Фуқаролар ва ташкилотларнинг АҚШ доллари ва евродаги омонатлари ва ҳисобварақлари учун Россия банки томонидан ўрнатилган маблағларни чиқаришнинг аввалги тартиби сақланиб қолади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг