Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москва — Бухоро йўналишидаги самолёт фавқулодда қўндирилди

Москва — Бухоро йўналишидаги самолёт фавқулодда қўндирилди

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

Кеча, 11 март куни Москва — Бухоро йўналиши бўйича 608-сонли HY 608 қатновини бажараётган «Boeing 767» ҳаво кемаси йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани боис, Самара шаҳри аэропортига фавқулодда қўндирилди.

МАК ахборот хизматининг хабарига кўра, «Курумоч» аэропортида Ўзбекистон фуқаросига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва Самара шаҳридаги клиникалардан бирига жойлаштирилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Boeing 767» лайнери экипажи маҳаллий вақт билан соат 19:15 да белгиланган йўналиш бўйича парвозларни амалга оширди ва Тошкент вақти билан 22:41 да «Бухоро» халқаро аэропортига қўнди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг