«Мойка»да юз берган антиқа ЙТҲ

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 4 апрель куни Қатортол кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудидаги автоуловларни ювиш шохобчаси ичида автомашиналарни ювувчи И.Р. «Кобальт» машинасини юваётганда бехосдан унинг калитини бураб юборган.
Натижада ҳаракатга келган автоулов ҳайдовчи Т.У.ни бориб урган. Ҳалокат сабабли Т.У. бош асос суяги синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Худди шу санада Миробод туманида ҳам йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Унга кўра, ҳайдовчи С.С. «Каптива» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, А.Х. бошқарувида бўлган «Ласетти» автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида «Ласетти» ҳайдовчиси жароҳатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter