Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудҳиш ЙТҲ: маст ҳайдовчи бир инсоннинг умрига зомин бўлди

Мудҳиш ЙТҲ: маст ҳайдовчи бир инсоннинг умрига зомин бўлди

Фото: «Спутник»

1 апрель куни соат 20:00 ларда Темирйўлчилар кўчаси «Темирйўлчилар» бекати қаршисида ҳайдовчи С.М. «Ласетти» русумли автомашинасини маст ҳолда бошқариб кетаётиб, йўл четига тўхтаган «Ласетти» автомашинасига бориб урилган.

Натижада тўқнашув содир қилиб, энг ёмони, автомашина ёнида турган, мазкур машина эгасини ҳам уриб юборган. Жабрланувчи самарқандлик Ш.А. воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, автоҳалокат содир этилган машина ичида яна бир аёл, мирободлик А.Л. ҳам маст ҳолатда бўлган ҳамда унга суяк синиши ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг