Тошкентда «Nexia»да уйидан чиқиб кетган йигит йўқолди

2019 йил 28 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи О.Тиллабоева ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 январь куни 26 ёшли ўғли Давронбек Шербоев «Nexia» автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Д.Шербоевни қидириб топиш чоралари кўрилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter