Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муҳтожларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш такомиллаштирилади

Муҳтожларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш такомиллаштирилади

2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади.

Бу борада Президентнинг ПҚ-88-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 майдан:

  • протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади;
  • ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади.

2024 йил 1 майгача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 октябргача республиканинг бошқа барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг