Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мусулмонлар идорасида муҳим тайинловлар амалга оширилди

Мусулмонлар идорасида муҳим тайинловлар амалга оширилди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди. 

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги «Новза» жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун домла Ғофуров тайинланди.

Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг