Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мутахассис диабет хавфини оширадиган маҳсулотларни санаб берди

Мутахассис диабет хавфини оширадиган маҳсулотларни санаб берди

Фото: «Sanfirabogdan / pixabay.com»

Қандли диабетнинг олдини олиш учун организмга тез сўриладиган углеводлар миқдорини камайтириш керак. Бу ҳақда Россия Диетологлар ва нутрициологлар миллий ассоциацияси аъзоси, диетолог-шифокор Марина Макиши «Народный Новости»га гапириб берди.

«Бунга оқ буғдой унининг барча навлари, таркибида қанд қўшилган барча маҳсулотлар, тез тайёрланадиган ярим тайёр маҳсулотларнинг барча турлари, тез пишадиган бўтқалар, ёрмалар ва мюсли киради», — дейди мутахассис.

Макишининг айтишича, касаллик ривожланиш хавфи 40 ёшдан сўнг сезиларли даражада ошади. Шу билан бирга, ортиқча вазндан азият чекувчи одамлар хавф остида бўлишади. Шу боис тез сўриладиган углеводлардан воз кечиш билан бирга жисмоний фаолликни ҳам ошириш талаб этилади.

Унинг сўзларига кўра, овқатланишини назорат қилмайдиган ва ортиқча вазнга эга бўлган ҳар қандай одам диабетга чалиниши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг