Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мухлислар майдонга югуриб чиқиб, футболчилар билан муштлашишди (видео)

Мухлислар майдонга югуриб чиқиб, футболчилар билан муштлашишди (видео)

Австралия чемпионати доирасидаги «Мелбурн Сити» – «Мелбурн Виктори» учрашуви мухлисларнинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари туфайли тўхтатилди.

Биринчи бўлим ўрталарида «Сити» ўз майдонида 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бир пайтда, ўнлаб мухлислар майдонга югуриб тушишди ва дарвозабон Томас Гловер ҳамда бошқа мезбон футболчилар билан муштлашишди.

Орадан бироз вақт ўтгач, дарвозабоннинг юзига кукунли челак келиб тушди. Шундан сўнг учрашув ҳаками жамоаларни трибуна ости хонасига олиб чиқиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг