Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Музработ тумани ҳокими ўзгарди

Музработ тумани ҳокими ўзгарди

Фото: «xs.uz»

Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар берди «Халқ сўзи».

Танқид ва таҳлил руҳида ўтган сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари чуқур таҳлил этилди. Амалдаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, барча соҳа ва тармоқлар бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашга доир долзарб вазифалар белгиланди.

Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилган. Холмуродов Жовли Нормуродович туман хокими вазифасидан озод этилган. Унинг вазифасидан озод этилиши бошқа ишга ўтаётгани билан изоҳланган.

Туман ҳокими этиб эса шу пайтгача «Ўздонмаҳсулот» АЖ раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Алимов Эркин Жўраевич тайинлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг