Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йил 25 апрель куни соат 15:30 ларда, Наманган шаҳар Олвализор маҳалласи Марғилон кўчасида «ВАЗ-2106» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлга югуриб чиққан 2015 йилда туғилган болани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, пиёда олган тан жарохати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг