Намангандаги АЁҚШлардан бирида газ баллони портлаб кетди
![Намангандаги АЁҚШлардан бирида газ баллони портлаб кетди](https://xabar.uz/static/crop/3/8/920__95_3830939823.jpg)
Кеча, 24 июнь куни Наманган шаҳридаги Дўстлик кўчасида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, «ВАЗ-21063» автомашинасига ўрнатилган газ балонига ёнилғи қуйилаётган пайтда портлаб кетган. Ҳодиса оқибатида автомобилга шикаст етган.
Жароҳат олганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter