Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёнғин содир бўлган уйда хонадон эгаси қизининг жасади топилди

Ёнғин содир бўлган уйда хонадон эгаси қизининг жасади топилди

Наманган шаҳрида 31 декабрь куни хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 07:21 да шаҳар ФВБга «Байналминал» маҳалласи ҳудудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан соат 07:25 да ёнғин қутқарув экипажи жойига етиб борган. Ҳолат соат 07:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида уйниинг шифт ва том қисмидан 25 квадрат метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғин вақтида хонадон эгасининг 1-гуруҳ ногирони бўлган қизининг (1997 йилда туғилган) куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманган шаҳар, «Зиёкор» Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг