Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганнинг собиқ ҳокимига орден берилди

Наманганнинг собиқ ҳокимига орден берилди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Икромхон Нажмиддинов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Республика «Нуроний» жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддиновнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов иштирок этди ҳамда давлат раҳбарининг Фармонини ўқиб эшиттирди ва мукофотни топширди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, меҳнат фахрийси Ботирали Ҳакимов, Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Баҳодир Тожиев ва бошқалар ҳам сўзга чиқишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг