Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нарендра Моди учинчи бор Ҳиндистон бош вазири бўлади, аммо...

Нарендра Моди учинчи бор Ҳиндистон бош вазири бўлади, аммо...

Ҳиндистонда бўлиб ўтган умумий сайловларда кўпчилик овозлар ҳисобланиб бўлинди. Амалдаги бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги партиялар иттифоқи ҳукуматни шакллантириш учун етарли бўлган 274 ўринни қўлга киритди.

Бироқ Моди партиясининг ўзи парламентдаги 543 ўриннинг 240 тасини қўлга киритиши кутилмоқда, бу эса сайлов кампанияси бошида бош вазир белгилаган 400 ўриндан анча паст натижа.

Ҳиндистон Миллий Конгресси партияси етакчилигидаги «Ҳиндистон» мухолифат альянси 193 ўринни қўлга киритди, бу эса кутилган натижалардан анча юқори бўлди.

Мухолифат етакчиси Раҳул Гандига кўра, бош вазир энди конституцияни ўзгартириш каби қатор режаларидан воз кечишига тўғри келади.

Ғалабасини нишонлар экан, Моди янги ҳукуматни шакллантиришга тайёр эканини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг