Навбатдаги «iPhone»да учталик камера бўлади
«Apple» компанияси ўзининг камида битта «iPhone» моделини учталик камера билан чиқариши кутилмоқда. Тахминларга кўра, бу 2019 йилнинг иккинчи ярмида содир бўлади, деб хабар берди «NV.ua».
«Yuanta Securities» компанияси таҳлилчиси Жефф Пунинг таъкидлашича, «Apple» 2019 йилнинг иккинчи ярмида 12 мегапикселли ва суратни оптик барқарорлаштирувчи учталик камерага эга «iPhone»ни ишлаб чиқаради. Бу каби хулосага «Apple» учун телефон линзларини ишлаб чиқарувчи Ларган компанияси қайдларини ўргангач келинган.
Пунинг башорати «Economic Daily News» нашрининг ҳисоботларига мос келмоқда. Таҳлилчининг тахминлари бўйича, учталик камерага эга телефонлар дунё смартфонлар бозорининг навбатдаги трендга айланади, бунда «Huawei»нинг улуши ҳам сезиларли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter