Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда 600 тоннадан ортиқ чиқинди қайта ишланди

Навоийда 600 тоннадан ортиқ чиқинди қайта ишланди

Фото: «Спутник»

Бугун  инсоният ва сайёрамиз келажаги кўп жиҳатдан атроф-муҳитни асраш, табиатнинг ифлосланиши, табиий ва маданий ландшафтларга инсонлар ва табиий офатларнинг салбий таъсири оқибатида юзага келувчи долзарб муаммоларни ҳал этиш салоҳиятига боғлиқ бўлиб қолди.

Ҳозирги кунда чиқиндилар атроф-муҳитни ифлослантириши оқибатида табиатга, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф  туғдираётганлиги барчага маълум.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Навоий вилоятида 15та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари, 3 та чиқиндиларни утилизация қилиш, 4 та фойдаланиб бўлингандан кейин кўмиб ташланадиган шлам тўплаш жойлари, 6 та саноат чиқиндиларини кўмиш жойлари  мавжуд бўлиб, ана шу чиқиндиларнинг яроқлиларини қайта ишлашга мослашган,  3 та  қайта ишловчи корхоналар фаолият юритиб келмоқда. Улар томонидан жорий йилда 300 тонна қоғоз, 33 тонна автомобил шиналари ва  244  тонна  ўсимлик мойи ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндидан, кир ювиш совуни ишлаб чиқарилган.

— Ҳудудлардаги  ҳосил қилинадиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз вақтида ташиб кетиш ишлари,  «Тоза ҳудуд» ДУКнинг 8 та шаҳар ва туман филиаллари  ва 2 та хусусий ташкилот томонидан амалга ошириб келинмоқда, — дейди вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси Жасур Абдусалиев. — Бундан ташқари аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантириш мақсадида, вилоятдаги 603 та маҳаллаларда жамоатчилик инспекторлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг