Наврўз байрами арафасида пойтахт бозорларида ярмаркалар ташкил қилинди (рўйхат)
![Наврўз байрами арафасида пойтахт бозорларида ярмаркалар ташкил қилинди (рўйхат)](https://xabar.uz/static/crop/2/0/920__95_2034891082.jpg)
Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, деҳқон бозорлари 21 март куни ҳам ишлайди.
Озиқ-овқат ярмаркалари, жумладан:
- Бектемир тумани — «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ;
- Миробод тумани — «Миробод деҳқон бозори» АЖ;
- Мирзо Улуғбек тумани — «Наврўз деҳқон бозори» АЖ;
- Сергели тумани — «Сергели деҳқон бозори» АЖ;
- Олмазор тумани — «Қора Қамиш деҳқон бозори» АЖ;
- Учтепа тумани — «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ;
- Шайхонтоҳур тумани — «Эски Жува деҳқон бозори» АЖ;
- Яшнобод тумани — «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ;
- Юнусобод тумани — «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ ва «Олой деҳқон бозори» АЖ;
- Яккасарой тумани — «Аския деҳқон бозори» АЖ;
- Чилонзор тумани — «Чилонзор деҳқон бозори» АЖда ташкил этилган.
Шунингдек, дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрамона маданий дастурларини ташкилллаштириш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter