Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нетаняҳу Трампнинг олдида Қатардан узр сўради

Нетаняҳу Трампнинг олдида Қатардан узр сўради

Фото: The Times of Israel.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Қатарга ҳужум сабаб узр сўраб чиққани хабар берилди.

Исроил ҳукумати раҳбари Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол-Танига қўнғироқ қилиб, Исроилнинг 9 сентябр куни Доҳага берган зарбаси учун узр сўради. Ҳужумда Қатар хавфсизлик зобити ва Фаластин ҲАМАС ҳаракатининг бир неча аъзоси ҳалок бўлганди. 

Исроилнинг 12-каналига кўра, қўнғироқ Оқ Уйдан туриб, Нетаняхунинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашуви чоғида амалга оширилган, у ҳам қўнғироқда иштирок этган. 

Хабар қилинишича, Нетаняху Қатар суверенитети бузилганидан афсусда эканини билдирган ва қурбоннинг оиласига товон пули тўлаш имкониятини кўтарган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил 9 сентябр куни Доҳага зарбалар берди. Ҳужум сабаб 6 киши ҳалок бўлди. Ушбу ҳужумни, жаҳон ҳамжамияти, жумладан Ўзбекистон ҳам қоралади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг