Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ниагара шаршараси музламоқда. Кейинги ҳафта бундан-да совуқ бўлади! (фото)

Ниагара шаршараси музламоқда. Кейинги ҳафта бундан-да совуқ бўлади! (фото)

Ниагара шаршараси музламоқда.

Фото: «Reuters»

Ниагара шаршараси қисман музлади: чунки АҚШ шимоли-шарқида қаҳратон кучаймоқда.

Шаршара жойлашган ҳудудудда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -25 даражадан пастни кўрсатмоқда.

Совуқни Канада шимолидан Арктика ҳавоси олиб келди.

Синоптиклар қарийб 100 миллион киши яшовчи АҚШ шимоли-шарқида кейинги ҳафта бошида ҳарорат бундан ҳам пасайишидан огоҳлантиришмоқда.

Сув зарралари ҳаводаёқ музга айланмоқда. Фото: «Reuters»

Ниагара охирги марта икки йил аввал музлаганди.

Ниагаранинг музлаши сув зарраларининг ҳаводаёқ музга айланиб дарахт ва тошларга «ўтириб қолиши» билан изоҳланяпти.

Синоптиклар ҳаво ҳарорати янада пасайишидан хабар беришди. Фото: «Reuters»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг