Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нобель мукофоти соҳиби ирқчилиги учун фахрий унвонларидан маҳрум бўлди

Нобель мукофоти соҳиби ирқчилиги учун фахрий унвонларидан маҳрум бўлди

Фото: Flickr/Dan Farber

ДНКни очган олимлардан бири, Нобель мукофоти совриндори Жеймс Уотсон турли ирқ вакилларининг ўртача интеллект кўрсаткичлари фарқланишини навбатдаги маротаба таъкидлади. Бунинг учун 90 ёшли олим ўзи раҳбарлик қилаётган «Cold Spring Harbor» лабораториясининг барча фахрий унвонларидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди.

Кекса олим ўз ирқий қарашларини «PBS» ҳужжатли фильмининг муқаддимасида баён қилган. Хусусан, Уотсонинг назарида, европеоид ва негроид ирқларининг ўртача IQ кўрсаткичлари уларнинг бевосита генетик хусусиятлари билан боғлиқ.

— Доктор Уотсоннинг фикрлари танқидга лойиқ, ҳеч қандай илмий асосланмаган, лаборатория ва унинг таъсисчилари, ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг қарашларини ифодаламайди, — дейилади лаборатория баёнотида.

Айтиш керакки, доктор Уотсон ирқчиликда биринчи марта айбланаётгани йўқ. 2017 йилда у қора танлилар ҳақида худди шу тахлит фикр билдириб, Африканинг келажагига ҳавас қилиб бўлмаслигини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг