Нодирбек Абдусатторов кучли учликни таъқиб қилмоқда
![Нодирбек Абдусатторов кучли учликни таъқиб қилмоқда](https://xabar.uz/static/crop/1/3/920__95_133229726.jpeg)
Ўзбекистонлик 19 ёшли шахматчи Нодирбек Абдусатторов март ойи якунлари бўйича FIDE рейтингида (Эло рейтинги) тўртинчи поғонага кўтарилди.
Нодирбек тўплаган очколар — 2765, у амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик Дин Лижен (2762) ва бошқа номдор рақибларини ортда қолдирди.
Шахмат қироли — норвегиялик Магнус Карлсен ҳисобида 2830 очко бор. Иккинчи ва учинчи ўринларда америкаликлар — Ҳикару Накамура (2789) ва Фабиано Каруана (2803).
Маълумотларга кўра, Нодирбекдан олдин энг юқори рейтинг очколарини тўплаган ўзбекистонлик — жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳисобланади — 2715 очко — 11-ўрин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter