Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал ярим финалга чиқди

Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал ярим финалга чиқди

Умумий мукофот жамғармаси 400 000 долларни ташкил этувчи «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мувафақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақада 8 шахматчи икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларни олиб боряпти. Гуруҳ босқичида ҳар бир спортчи ўзаро икки мартадан тўқнаш келишади ва ҳар бир тўқнашув иккита ўйиндан иборат бўлади.

Абдусатторов кеча 3 ва 4-тур доирасида исландиялик Хьйёрвар Стейн Гретарссонга қарши 4 партия ўйин ўтказди ҳамда уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Шу тариқа, ҳамюртимиз 8 имкониятдан 7,5 очко тўплаган ҳолда «А» гуруҳида муддатидан аввал ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу гуруҳда россиялик Ян Непомняшчий 5 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, АҚШлик Со Уэсли ҳисобида 3 очко мавжуд. Гретарссон эса 0,5 очкога эга.

Абдусатторов бугун гуруҳ босқичининг сўнгги 2та тур баҳсларини (Непомняшчий ва Уэслига қарши) ўтказади ҳамда гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолса, ярим финалда «B» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган шахматчи билан ярим финалда тўқнаш келади. Бу гуруҳда Накамура (АҚШ) ва Магнус Карлсен (Норвегия) гуруҳдан чиқиш учун асосий даъвогар бўлиб туришибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг