Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ногиронларнинг ишга жойлашиши учун янги имтиёзлар

Ногиронларнинг ишга жойлашиши учун янги имтиёзлар

Фото: «Спутник»

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Унга кўра, касб-ҳунар таълими муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга мос қасб ва кўникмалар ўргатиш махсус устахоналарини қўшимча жиҳозлаш ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Қарор билан тасдиқланган дастурда жами 22 та тадбир назарда тутилган. Хусусан, меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестрини шакллантириш, Миллий вакансиялар базасини такомиллаштириш, 15 мингта иш ўрнини ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилиб қўйиш шулар жумласидандир.

Мазкур дастур ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилиб, мазкур гуруҳлар дастур ижросини таъминлаш билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат ишларига жалб қилинишини молиялаштириш, уларни касбга ўқитиш ва малакасини ошириш каби тадбирларни ҳам амалга оширадилар.

Бундан ташқари, фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатьи назар, ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган ҳамда ишчилари сонининг учдан икки қисми ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланди.

2018/2019 ўқув йили ва келгуси ўқув йилларида Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-хунар коллежлари харажатларининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши сақлаб қолинади.

Савдо-саноат палатасига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик субцидиялар бериш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

Касб-ҳунар таълими муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга мос қасб ва кўникмалар ўргатиш махсус устахоналарини қўшимча жиҳозлаш ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 1 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг