Нукус дала ўқув майдонида портлаш юз берди: 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланган

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган. Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келиб, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.
Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон бўйича бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, жароҳатланган ҳарбий хизматчиларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда уларнинг соғлиги тикланмоқда.
«Ҳолат юзасидан эса хизмат суриштируви тайинланган бўлиб, ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», – дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter