Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда поезд қулоғида «наушник» бўлган 17 ёшли ўсмирни босиб кетди

Нукусда поезд қулоғида «наушник» бўлган 17 ёшли ўсмирни босиб кетди

Фото: «ustinka.kz»

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Нукус шаҳри темир йўл вокзали ёнида бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида маълумот берди, деб хабар берди Makon.uz нашри.

Маълум қилинишича, 2019 йил 5 январь куни соат 13:45 да  Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўли перегонининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли «Саратов-Ургeнч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл рельсининг ўртасида қулоғига наушник таққан, Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб олган.

Натижада, Р.Д. воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди сўриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг