Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков дастлаб қайси ҳудудлар аҳолиси эмланишини очиқлади

Нурмат Отабеков дастлаб қайси ҳудудлар аҳолиси эмланишини очиқлади

Фото:«Xabar.uz»

Хўш, эмлаш тадбирлари қайси вакцина билан ва биринчи қайси ҳудудларда бошланади? Бу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков мазкур масалага изоҳ бериб ўтди.

— Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш иккала турдаги вакцина билан бир пайтнинг ўзида бошланади, — деди мутахассис. — Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган:

Апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

Июнь ойида эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш.

Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг