Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

NYT: АҚШ маъмурияти Эронга зарбалар оқибатини етарлича баҳоламаган

NYT: АҚШ маъмурияти Эронга зарбалар оқибатини етарлича баҳоламаган

Фото: Reuters

Эронга зарбалар берилишидан олдин Трамп маъмуриятида глобал энергетика бозорига таъсир чекланган бўлади, деган фикр устун бўлган. The New York Times таҳлилига кўра, бу – вазиятни «назорат қилиб бўлади» деган нотўғри тасаввурни шакллантирган.

Маълум қилинишича, Трамп ва унинг айрим маслаҳатчилари нефть нархи фақат қисқа вақтга кўтарилади, деб ҳисоблаган. Шунингдек, улар Эрон аввалги эскалацияларда бўлгани каби чекланган жавоб қайтаради, деган тахминга таянган.

Бу ишонч айрим стратегик хавфларга етарлича эътибор берилмаслигига олиб келган. Айниқса, жаҳон энергетика таъминоти ва муҳим инфратузилмалар билан боғлиқ таҳдидлар кам баҳоланган.

Таҳлилда айтилишича, Эрон кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришлар ҳам жиддий қабул қилинмаган. Гап Ҳурмуз бўғози ҳақида кетмоқда. Бу денгиз йўли орқали жаҳон нефтининг қарийб 20 фоизи ташилади.

Оқ уйдаги айрим амалдорлар Эрон ўз иқтисодиётига ҳам зарар келтириши мумкин бўлган катта инқирозни қасддан келтириб чиқармаслигини тахмин қилган. Бироқ таҳлилчиларга кўра, бундай баҳолаш билан Эроннинг стратегик энергетика йўлларидан босим воситаси сифатида фойдаланиш имкониятини етарлича ҳисобга олинмаган.

Натижада қарорлар асосан қисқа муддатли сиёсий ва ҳарбий ҳисоб-китобларга таяниб қабул қилинган. Бу эса маҳаллий тўқнашув кенгайиб, глобал иқтисодиётга таъсир қилувчи инқирозга айланиш хавфи ошаётганида ҳам кўринмоқда.

Таҳлилчилар эса энергетика хавфларини нотўғри баҳолаш минтақавий можаролар динамикасини кескин ўзгартириб, уларнинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини янада кучайтириши мумкинлигидан хавотирда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг