Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ню-Йоркда болалар билан муносабатга киришувчи СИ-ботлар тақиқланди

Ню-Йоркда болалар билан муносабатга киришувчи СИ-ботлар тақиқланди

АҚШнинг Ню-Йорк штатида вояга етмаганлар билан дўстлик ёки романтик муносабатларни тақлид қилувчи сунъий интеллект чатботлари (СИ-бот)га нисбатан чекловлар жорий этилди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Штат губернатори Кэти Хокул 28 октябр куни болаларни сунъий интеллектнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни имзолади.

Янги қонунга кўра, СИ-ботларга 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчилар билан ўзини ҳақиқий инсон, дўст ёки романтик шерик сифатида кўрсатиб мулоқот қилиш тақиқланади.

Шунингдек, чатботлар болаларни ўзларига зарар етказишга ундаши, хавфли хатти-ҳаракатларни тарғиб қилиши, сир сақлашга чақириши ёки улар билан шаҳвоний мазмундаги суҳбатлар олиб бориши мумкин эмас.

Қонун сунъий интеллект компанияларидан фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш ва вояга етмаганлар учун махсус хавфсизлик чораларини жорий этишни талаб қилади.

Қоидаларни бузган компанияларга нисбатан суд орқали ҳуқуқий чоралар кўрилиши мумкин.

Мазкур чекловлар болаларнинг сунъий интеллектга ҳиссий қарам бўлиб қолиши ва реал ҳаётдаги ижтимоий муносабатлардан узоқлашишининг олдини олишга қаратилган.

Қонун 2027 йил 1 июндан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг