ОАВ фаолиятига тўсқинлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади
Ягона интерактив давлат хизматлари порталига Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Ушбу Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик кодексларига, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунларига қуйидаги мазмундаги ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда:
- оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек журналистнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ҳар қандай шаклда бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш;
- фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш, тасвирдан эгасининг розилигисиз фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатларни белгилаш;
- оммавий ахборот воситалари орқали оилавий муносабатларга бевосита алоқадор маълумотни оила аъзолари розилигисиз тарқатишни таъқиқлаш;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи органлар томонидан ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумот тарқатиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter