Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: КХДР аскарлари Жанубий Корея билан чегарани кесиб ўтди

ОАВ: КХДР аскарлари Жанубий Корея билан чегарани кесиб ўтди

Шимолий Кореянинг 30 га яқин аскари Жанубий Корея билан демаркация чизиғини кесиб ўтди, дея хабар бермоқда Рёнхап агентлиги БМТ қўмондонлиги маълумотларига асосланиб. 

Ҳодиса 19 август куни содир бўлган. Бир кун аввал Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси мамлакат чегара қўшинлари чегара бузилишига жавобан огоҳлантирувчи ўқ очгани ҳақида хабар берган эди. 

КХДР Бош штаби Шимолий Корея қўшинлари чегара яқинида қурилиш ишлари олиб бораётганини маълум қилди.

Пхенян воқеани Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий машғулотлар билан боғлади ва Сеулни минтақадаги кучлар мувозанатини бузганликда айблади.

Сўнгги вақтларда шимол ва жануб ўртасидаги муносабатлар таранглигича қолмоқда. Жанубий Корея яқинда Шимолга қарши тарғибот овозкучайтиргичларини олиб ташлади. Бироқ бу ҳаракат муносабатларни илиқлаштирмади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг