«Оила энциклопедияси» китоби нашрдан чиқарилди
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда «Оила энциклопедияси» ҳамда «Хотин-қизлар энциклопедияси» китобларини нашрдан чиқарди.
«Оила энциклопедияси»да оила институтининг ёш авлодни маънан кучли, ақлан етук, баркамол қилиб тарбиялашдаги роли ва аҳамияти, оиладаги шахслар аро муносабатларнинг турлари тўғрисидаги маълумот келтирилган. Соғлом психологик муҳитни таркиб топтиришда ота-оналарнинг ҳуқуқий, маънавий, тиббий, иқтисодий, психологик билимларини фарзанд тарбиясида қўллай олиш чоралари ҳақида тавсиялар берилган.
Мазкур энциклопедияларни кенг омма эътиборига тақдим этиш мақсадида 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг пресс-холида тақдимот маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter