Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди

Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди

Татуировкалар тери саратонини ўз вақтида сезишни қийинлаштиради, деб огоҳлантирди онколог Евгений Черемушкин. Шифокор News.ru сайтига берган интервьюсида татуировканинг хавфлилиги ҳақида гапириб ўтди. 

Шифокорнинг айтишича, татуировканинг ўзи касалликнинг ривожланишига туртки бўлмайди, аммо у ўз вақтида ташхис қўйишга халақит бериши мумкин. «Татуировка тери саратони ривожланишига олиб келиши мумкин эмас, аммо у туфайли сиз саратон ўсимтасини ёки терининг ўзгаришини осонгина ўтказиб юборишингиз мумкин, чунки бу муҳим аломатлардан бири саналади», деди Черемушкин.

Онкологнинг қўшимча қилишича, аллергияга мойил бўлган одамлар татуировка қилиш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашишлари керак, чунки бўёқ аллергик реакцияни қўзғатиши мумкин. «Татуировка, албатта, терининг шикастланишидир. Шу сабабдан ундан воз кечиш фойдалидир», - деб маслаҳат берди шифокор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг