Онлайнда миллиард йил, 6,6 Мб/с. тезликдаги Ўзбекистон, энг оммалашган ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар (инфографика)
![Онлайнда миллиард йил, 6,6 Мб/с. тезликдаги Ўзбекистон, энг оммалашган ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар (инфографика)](https://xabar.uz/static/crop/1/7/920__95_1751780347.png)
«We Are Social» халқаро агентлиги ҳамда «Hootsuite» сервиси жаҳон бўйича интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сонини ҳисоблаб чиқишди. «Expert.ru» ёзишича, 2018 йилда жаҳон интернет ҳамжамияти нуфуси 4 миллиардгача ошди — энди сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи интернетдан фойдаланмоқда.
Минтақалар ўзаро солиштирилганда фойдаланувчилар сонининг энг катта ўсиши нисбатан кам «шаҳарлашган» ва «интернетлашган» Африкада кузатилди.
Агарда сизнинг интернетингиз бўлса, демак, жаҳондаги 3 млрд. киши қатори ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланяпсиз. Бу ердагиларнинг кўпи янгилар — 250 миллион нафар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси 2017 йилда сафга қўшилди. Ҳар 10 фойдаланувчининг 9 нафари ижтимоий тармоққа мобил телефонда кирмоқда. Биз кунига ўртача 6 соатни интернетда ўтказяпмиз.
Агар ҳамма фойдаланувчиларнинг интернетда ўтказган вақти қўшилса ақл бовар қилмас кўрсаткич келиб чиқади — онлайнда миллиард йил.
Онлайн тартибида
Жаҳондаги энг оммалашган етти ижтимоий тармоқ (млн. киши)
Тез ва секин
Турли мамлакатлардаги мобил интернет тезлиги (Мб/сония)
Севимли мессенжерлар
Турли мамлакатларда хабар алмашиш учун энг оммалашган платформалар
Интернетдан «қочиш»
Интернетга кирувчи аҳолиси улуши энг кам мамлакатлар (%)
Интернетга кириш
Интернетга қайси қурилмаларда кирамиз
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter