Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оқ уй: Байден кейинги сайловда ҳам қатнашади

Оқ уй: Байден кейинги сайловда ҳам қатнашади

Фото: РБК

АҚШ раҳбари Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловида ўз номзодини қўймоқчилигини Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер 13 июнь куни CNN телеканалида маълум қилди.

«Айтишим мумкинки, президент 2024 йилда номзодини илгари суришини бир неча марта таъкидлаган», — деди матбуот котиби.

Аввалроқ Байден АҚШ собиқ президенти Барака Обамага ҳам 2024 йил учун режасини очиқлаганини «The Hill» нашри ёзганди. Бироқ Байденнинг рейтинги паст (33 фоиз аҳоли қўлламоқда), бу унинг қайта сайланишига тўсиқ бўлиши мумкин, дейишмоқда журналистлар.

Байденнинг «иккинчи сайлови»гача икки йил бор — 79 ёшли сиёсатчи буёғига қамчини босишига тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг