Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё рекордчисига икки хонали квартира берилди

Осиё рекордчисига икки хонали квартира берилди

III Параосиё ўйинлари ғолиби Шоҳсанам Тошпўлатова.

Фото: «Uza.uz»

III Параосиё ўйинлари ғолиби, Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Шоҳсанам Тошпўлатовага президент совғаси – икки хонали квартира калити топширилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 14-15 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида III Параосиё ўйинлари ғолиби (3 та олтин, 4 та кумуш медаль, 2 марта Осиё рекорди ўрнатган) Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Шоҳсанам Тошпўлатова билан ҳам учрашди. Спортчининг ушбу ютуқлари давлатимиз раҳбари томонидан муносиб тақдирланиб, унга вилоят марказидан икки хонали квартира совға қилинган эди.

Фото: «Uza.uz»

Бугун, 18 декабрь куни Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида барпо этилган замонавий уйлардан 2 хонали квартира калити чемпионга тантанали равишда топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг