Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Осиёда миллионлар жанги: «Пахтакор», «Нефтчи» ва «Насаф» қанча пул ишлайди?

Осиёда миллионлар жанги: «Пахтакор», «Нефтчи» ва «Насаф» қанча пул ишлайди?

«Пахтакор», «Нефтчи» ва «Насаф» клублари 2026/2027 йилги мавсумда Осиё клублар мусобақаларида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. «Пахтакор» ва «Нефтчи» ОФК Чемпионлар лигаси Элит (Elite) турнирида, «Насаф» ОФК Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида иштирок этмоқда.

Жамоаларга турнирдаги иштироки, ҳар бир ғалабаси ҳамда кейинги босқичларга йўл олгани учун ОФК томонидан йирик миқдорда мукофот пуллари ажратилади.

«Пахтакор» ва «Нефтчи» нуфузли Элит турнирнинг асосий (лига) босқичида қатнашгани учун кафолатланган 800 минг АҚШ долларидан қўлга киритади. Бундан ташқари, ушбу мусобақада жамоалар ҳар бир ғалаба учун қўшимча 100 минг доллар бонус ишлаб олишлари мумкин. Клубларнинг умумий даромади улар қайд этадиган натижалар ва ғалабалар сонига қараб ошиб боради.

Мусобақанинг плей-офф босқичида ҳам мукофот пуллари сезиларли даражада юқори. ОФК Чемпионлар лигаси Элит турнирида 1/8 финалга йўл олган клубга 200 минг доллар, чорак финал иштирокчисига 400 минг доллар, ярим финалга чиққан жамоага эса 600 минг доллар мукофот пули тақдим этилади.

Мусобақа ғолиби — турнир чемпиони 10 миллион долларлик бош совринни қўлга киритади. Финалда мағлуб бўлган жамоага 4 миллион доллар мукофот пули тўланади. Бир сўз билан айтганда, «Пахтакор» ва «Нефтчи» мусобақада қанча узоққа борса, шунча кўп даромад олади — бу маблағ бир неча миллион долларга етиши мумкин.

«Насаф» ОФК Чемпионлар лигаси 2 турнирини гуруҳ босқичидан бошлайди. Ушбу босқичда қатнашгани учун қаршиликларга кафолатланган 300 минг доллар мукофот пули ажратилади. Бундан ташқари, гуруҳдаги ҳар бир ғалаба учун 50 минг доллардан қўшимча бонус тўланиши кўзда тутилган.

ОФК Чемпионлар лигаси 2 турнирининг плей-офф босқичида совринлар қуйидагича тақсимланади: 1/8 финалга чиққан клуб 80 минг доллар, чорак финалга йўл олган жамоа 160 минг доллар, ярим финал иштирокчиси эса 240 минг доллар мукофот олади.

Турнир ғолибига 2,5 миллион доллар, финалчига 1 миллион доллар мукофот пули берилади. Шундай қилиб, «Насаф» ҳам мусобақадаги муваффақиятли натижалари эвазига бошланғич 300 минг долларни (бир неча) миллион долларгача кўпайтириш имкониятига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг